Жамият | 15:43 / 12.05.2016
2869
1 дақиқада ўқилади
Хитой жанубидаги ЙТҲ туфайли 8 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 8 киши ҳалок бўлди ва 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари маълумотига кўра, деҳқонлар минган юк машинаси йўлда ағдарилиб кетган. Ҳодиса жойида 3 киши ҳалок бўлган, қолганлар шифохона йўлида ёки шифохонада жон берган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.