Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:12 / 12.05.2016
6523
1 дақиқада ўқилади
Украиналик футболчи ўйиндан кейин ҳакамни дўппослади
Украина кубогининг 1/2 финал жавоб учрашуви доирасидаги «Заря» – «Днепр» (2:0, дастлабки учрашув – 1:1) ўйини можаро билан тугади.
Финал ҳуштаги чалингач, дисквалификация туфайли учрашувни ўтказиб юборган Украина терма жамоаси ва «Днепр» ҳужумчиси Роман Зозуля майдонга тушиб келган ва қанот ҳакамига ташланган.
Зозуля лайнсменга мушт туширган. Шундан кейин иккала жамоа аъзолари ўртасидаги можаро келиб чиққан ва «Днепр» ҳимоячиси Андерсон Пико «Заря» яримҳимоячиси Александр Караваевга ҳам ҳужум қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш