Спорт | 16:00 / 13.05.2016
7311
1 дақиқада ўқилади
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи 7 ойдан буён маош олмаяпти
Ole нашри хабарига кўра, Аргентина терма жамоасининг бош мураббийи Херардо Мартино оғир дамларни бошдан кечирмоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Аргентина футбол ассоциацияси 7 ойдан буён Мартинога маош тўламай келмоқда. Мураббийнинг ўзи ҳам ESPN нашрига берган интервьюсида бу маълумотни инкор этмаган.
Шу борадаги саволга у шундай жавоб берган: «Мен бу бўйича ҳеч нарса демоқчи эмасман».
Мартино 2014 йилда «альбиселесте»бошқарувига келганди. Бунгача у Парагвай терма жамоасида, шунингдек, «Ньюэллс Олд Бойз» ҳамда «Барселона» жамоаларида ишлаган.
Мавзуга оид
16:12 / 23.10.2024
Аргентинада солиқ хизмати тугатилди
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
20:30 / 24.09.2024
Аргентина суди Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ордер берди
23:23 / 30.08.2024