АҚШ разведкаси Венесуэла президенти ўз тарафдорлари томонидан четлатилиши мумкинлигини айтмоқда
АҚШ разведкаси таҳлилчилари Венесуэла президенти Николас Мадуро 2019 йилда президентлик муддати тугагунчаёқ у томонидан бошқариладиган Ягона социалистик партия аъзолари томонидан четлатиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга келишмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.
Президентнинг четлатилишига мамлакатда ҳукм сураётган оғир иқтисодий вазият сабаб бўлиши мумкин. Агентлик манбасининг айтишича, Мадуронинг нуфузи борган сари заифлашиб бормоқда.
Таҳлилчилар кейинги йилда Венесуэлада Мадуронинг истеъфога чиқарилишига овоз бериш кўринишида ўзига хос "сарой тўнтариши" юз бериши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Бу бўйича референдумни Мадуро мамлакатнинг собиқ президенти Уго Чавеснинг ночорликка қарши курашиш бўйича яратган меросини барбод қилаётганидан хавотирланаётган социалистлар қўллаб-қувватлайдилар.
Венесуэла охирги вақтларда жиддий иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда, мамлакатда озиқ-овқат танқислиги юзага келган. Бу вазият аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Мадуро 13 майда мамлакат иқтисодиётидаги фавқулодда вазиятни яна 60 кунга узайтирди. Бу тартиб 15 январда киритилганди ва мартда икки ойга узайтирилганди.
2 майда Венесуэла мухолифати Миллий сайлов кенгашига Мадуронинг истеъфога чиқарилиши бўйича референдум ўтказилиши учун 1,85 млн та имзо йўллаган эди.