Жаҳон | 19:44 / 14.05.2016
5570
2 дақиқада ўқилади

"Порше" автомобили Тверь масжидига бориб урилди

Воқеа 14 майга ўтар кечаси тунги соат 01:30лар атрофида Твер шаҳрининг Смоленск тор кўчасида содир бўлган. Қора рангли "Порше" қайрилиш чоғида қарши йўлакка чиқиб кетган ва масжидга бориб урилган, даб хабар қилмоқда "Подслушано у водителей. Тверь" ижтимоий гуруҳи фойдаланувчилари. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли зарбадан автомобилнинг олд қисмига жиддий талофат етган. Гувоҳлардан бири Викториянинг айтишича, ҳалокат жойида иккита машина бўлган. Олди вайрон бўлган биринчи машина эвакуаторда зудлик билан олиб кетилган, "Порше" эса узоқ вақт воқеа жойида қолган. 

Унинг эгалари (3 йигит) давлат рақамларини ечиб олишгач, ҳодиса жойини тарк этишган. Хорижий машинанинг асосан чап томонига шикаст етган, хавфсизлик ёстиқчалари ишлаган. Масжид ойнаси синган, деворига "Порше"нинг мойлари сачраган. 

Умуман ушбу жойда қайрилишнинг кескин бурчак остида бўлгани сабабдир, автоҳалокатлар тез-тез содир бўлиб туради. Ўтган ойда ҳам, "Фольксваген Поло" машинаси масжид деворига келиб урилган эди.