4 кун аввал Гиннес рекордлар китобига энг кекса мушук сифатида киритилган "Скутер" лақабли мушук ўлиб қолди
Техас штатида "Скутер" лақабли сиам мушуги вафот этди. Бу ҳақида The Daily Mail хабар беради.
"Скутер" дунёдаги энг кекса мушук ҳисобланар эди.
Мушук 1986 йилнинг 26 март кунида туғилган ва шу вақтдан бошлаб ўзининг эгаси Гэйл Флойд билан яшаб келган. Скутер ўттиз йил умр кечирди.
Бу мушук 11 май куни рекорд ўрнатганди.
Нашрнинг қайд этишича, у Гиннес рекордлари китобига киритилган Орегон штатилик 26 ёшли Вельвет лақабли мушукнинг рекордини янгилаган.
Скутернинг эгаси аввалроқ, мушукнинг узоқ вақт яшашига унинг фаоллиги ва тўғри озиқланиши сабаб эканини айтиб ўтганди.
Дунёда қачонлардир яшаб ўтган энг ёши улуғ мушук Крим Пафф (Creme Puff) ҳисобланади — у 38 йилу 3 кун яшаган. Унинг эгаси Жейк Перрида Кримдан ташқари, узоқ умр кўрган Граппа Рекс Аллен лақабли сфинкс мушуги ҳам бўлган. Бу мушук 34 йил умр кечирган.