Жаҳон | 14:03 / 15.05.2016
5877
2 дақиқада ўқилади

Элчи: КХДР Россия яхтасини қўйиб юборди

Россиянинг КХДРдаги элчиси Александр Мацегор 13 май куни Япон денгизи ҳудудида шимол корейслари томонидан қўлга олинган Россияга тегишли «Элфин» яхтаси айни дамда Кимчак портини тарк этгани ҳақида маълум қилди. ТАСС агентлиги хабарига кўра, айни вақтда яхта Владивостокка йўл олган.

Дипломатнинг сўзларига кўра, яхта капитани ва экипажнинг бошқа аъзолари элчихона билан алоқага чиққан. Элчининг қайд этишича, Россия томони КХДРга бу воқеага тушунтириш сўраб мурожаат қилишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни КХДР қирғоқ қўриқлаш хизмати мамлакат иқтисодий ҳудуди чегарасидаги халқаро сувларда Россия яхтасини қўлга олди.

Яхта Жанубий Кореянинг Пусан порт шаҳридан Владивостокка қараб кетаётган эди. Яхта Приморьенинг Елканли спорт уюшмасига тегишли бўлиб, унинг бортида беш киши бўлган.

У Косон портидан тахминан 80 миль масофада тутилган, капитан чегарани қўриқлайдиган кема бортига етказилган. Яхта шатакка олиниб, Шимолий Корея қирғоғига келтирилган.

Бундан олдинроқ, Россия ТИВ КХДРга «Элфин» яхтаси қўлга олиниши сабабини изоҳлаш талаб этилган нота юборгани ва элчихона ходимлари яхта турган портга боргани ҳақида хабар қилинганди.