Жамият | 19:07 / 15.05.2016
4787
1 дақиқада ўқилади
Иккинчи жаҳон уруши фахрийси 96 ёшида университетни битирди
Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, айни вақтда 96 ёшда бўлган Альфонсо Гонсалес Жанубий Каролина университетининг энг катта ёшли битирувчисига айланди. У 1953 йилда дипломини қўлга киритиши керак бўлган, аммо у уруш туфайли ўқишни тамомлай олмаганди.
Гонсалес денгиз пиёдалари қисмида 1945 йили Япония билан жангларда иштирок этган.
88 ёшида у ўқишини тиклашга қарор қилган. Натижада бу йил у ўқишни тамомлашга ва диплом олишга муваффақ бўлган.