Спорт | 22:16 / 15.05.2016
3658
1 дақиқада ўқилади
Кейн АПЛда жорий мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди
«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2015/16 йилги мавсумда АПЛ тўпурарига айланди.
22 ёшли футболчи 38та ўйинда 25та гол урди. Ундан кейинги энг яхши кўрсаткичлар Серхио Агуэро («Манчестер Сити», 24 гол), Жейми Варди («Лестер», 24 гол), Лукаку («Эвертон», 18 гол) ва Маҳрез («Лестер», 17 гол) каби футболчиларга тегишди.
Шу тариқа, Кейн 1999/00 йилги мавсумдан буён АПЛда «Олтин бутса»га эга бўлган биринчи инглизга айланди. Ўша мавсумда англиялик Кевин Филлипс тўпурар бўлганди.