Ўзбекистон | 19:07 / 16.05.2016
7038
1 дақиқада ўқилади

26-28 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб "Китоб байрами" ташкил этилади

“Китоб байрами” 26-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтади.

“Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остидаги ушбу байрам сайл тарзида бўлиб, унда адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, “Соғлом она ва бола” Давлат дастурида белгиланган вазифалар тарғиботига бағишланган нашрлар намойиши бўлиб ўтади.
30 май куни “Китоб байрами” доирасида “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги IV илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Байрамларга ташриф буюриш бепул.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш