Спорт | 15:22 / 16.05.2016
5820
1 дақиқада ўқилади

"Пахтакор" мураббийи ва футболчиси ҳакамларни танқид қилгани учун жаримага тортилди

“Пахтакор” мураббийи Григорий Колосовский ОАВ орқали ҳакамларни кескин танқид қилгани учун жаримага тортилди ва огоҳлантирилди.

У Ўзбекистон Олий Лигасининг 9-турида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳакамларни рақиб жамоага ён босганликда айблаганди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси сайтида маълум қилинишича, "Агар ушбу ҳолат яна такрорланса, бундан ҳам жиддийроқ жазо тайинланади".

Бундан ташқари, “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам ҳакамларни танқид қилгани учун жаримага тортилган ва огоҳлантирилган. Унга нисбатан ҳам "агар бу ҳолатни такрорласа, ПФЛ футболчига нисбатан янада жиддий жазо қўллаши" айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган Тошкент дербисидан сўнг учрашув назоратчиси Артём Арутюнов барча ҳакамларга бирдек 9 баллдан қўйган эди.