2013 йил 15 май куни барча томондан кутилган uMail.uz почта хизмати ишга туширилди. Бу эса, электрон почта хусусан, Узнет тарихига назар солишга яхши боҳонадир.
Матнли хабарларни жўнатиш ғояси ЭВМ америкалик университетларни боғлаб турувчи илк тармоқларнинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлган. Бу тўғрисида Интернет тармоғида кўплаб маълумотлар келтирилган. 1972 йили Рэй Томлинсон @ белгисини фойдаланувчи номини қабул қилувчи манзилли компьютер номидан ажратишни биринчи бўлиб таклиф қилган. Аввал хатлар билан ишлашда веб-интерфейсини таклиф қилган ва 1995 йилда илк бепул бутунжаҳон Hotmail.com почтасини яратган Джек Смит ва Сабир Бхатиа дастурчилари электрон почтада инқилобни кўтаришди. 1997 йили Microsoft почтани бир неча юз миллион долларга сотиб олган. Айнан Hotmail почта хизматларининг ишлаш тамойилларини йўлга қўйган бўлиб, булардан асосий учтаси қуйидагилар:
1.​ Дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан кириш имкониятининг мавжудлиги.
2.​ Махсус дастурлардан – почта мижозларидан мустақиллиги.
3.​ Энг муҳими – мутлақо бепуллиги.

Шунингдек, энг оммабоп Yahoo! почта хизмати (1997 йилгача у RocketMail деб аталган) машҳур қидирув тизими билан боғлиқлиги маълум.
Рунет хизмати ҳам аста-секинлик билан куч йиғишни бошлаб, машҳур бўлган Mail.Ru (1998 йил) ва Яндекс-почта (2000 йил)ларида рус забон фойдаланувчилари почта қутиларини яратишни бошлашди.
2004 йилнинг 1 апрель куни ўз почтасини кўплаб хизматларда, хусусан Android мобил иловаларида авторизация билан боғловчи Google ташкилоти томонидан Gmail почта хизмати ишга туширилди. Дарвоқе, форумларда “почта хизматларининг етарли даражада бўлишига қарамасдан, қидирув тизимидан янги почта хизматининг нима учун кераклиги?” мавзуларида бўлган суҳбатлар эсга тушади.
Узнетда биринчи бепул почта хизматлари интернет-провайдерлари томонидан тақдим этилган бўлиб, интернетга бошқа провайдердан кириб бўлмаган. Худди шу тарзда, uzpak.uz почтаси ишлаган.

Кейинчалик, ушбу чекловлар бекор қилиниб, мисол учун саркор имя@xnet.uz почтасини ҳар қандай провайдердан текшириш мумкин бўлган.
Ягона узнет почтасини яратиш масаласи доимий равишда форумларда кўтарилган. Бир пайтлар машҳур бўлган Doda.uz порталида шундай почта яратилган, шунингдек, 2005 йили Алексей Литвинов томонидан яратилган Inbox.uz почта хизмати ҳам мавжуд. ВСС провайдери интернет тўловларисиз почтадан фойдаланиш имконини берувчи freemail.uz хизматини яратишни режалаштирган. Бу уринишлар TAS-IX тармоғида жойлашган, ягона бепул почта хизматини яратиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди. Айниқса, форумларда mail.ru да жойлашган давлат мансабдор шахсларининг почта манзиллари танқидий равишда муҳокама қилинган. Почтанинг зарурлиги нафақат фойдаланувчилар балки алоқа соҳаси раҳбариятлари томонидан тушунилди.