Жамият | 12:52 / 17.05.2016
4690
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик эркак йўловчиларга ҳужум қилди ва мактабга ўт қўйди

Пичоқ билан қуролланган хитойлик Хитой шарқидаги Гуанжао туманида (Шаньдун вилояти) 3 нафар ўткинчи йўловчига ҳужум қилган ва шу ҳудуддаги мактабни ёқиб юборган. Бу уездга қўшни бўлган Шанжао уезди (Цзянси вилояти) полицияси хабарига кўра, бу ҳужумлар туфайли 2 киши ҳалок бўлиб, 5 киши жароҳатланган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, 16 май куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да бу шахс 18 ёшли қизгша пичоқ билан зарба берган ва жабрланувчи воқеа жойида жон берган.

6 соат ўтганидан кейин у шу тумандаги ўрта мактаб биносига ўт қўйган. Натижада, бино ичидагилардан бири ҳалок бўлиб, уч киши жароҳатланган.

Яна 40 дақиқа ўтиб эса, у бошқа бир мактабга борган ва иқтидорли болалар мактабидаги 2 ўқувчини жароҳатлаган. У ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужум қилувчи 26 ёшли Ши Цзюньфэн ҳисобланади. Гуанжао ҳукумати у жойлашган жой ҳақидаги маълумот учун 50 минг юан (7,7 минг доллар атрофида) миқдорида мукофот тайинлаган. Уни тутиб ҳукуматга топширганлик учун эса 200 минг юан миқдорида мукофот берилади (30,7 минг доллар).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш