Ўзбекистон | 21:43 / 17.05.2016
19683
1 дақиқада ўқилади

Миллий университетга янги ректор тайинланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди. Kun.uz сайтининг университетдаги манбаси хабар қилишича, янги раҳбар жамоага 17 май куни кечқурун таништирилган.

Маълум бўлишича, профессор, ф.м.ф доктори Абдураҳим Абдушукуров университетнинг янги ректорига айланган.

Шу вақтгача  математика факультети декани сифатида фаолият кўрсатиб келган Абдушукуров янги лавозимда 1 кун олдин Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ректор тайинланган Шуҳрат Сирожиддиновнинг ўрнини эгаллади. Абдушукуров факультет деканлигидан олдин ўқув ишлари бўйича проректор сифатида ишлаганди.

Янги ректор Миллий университетнинг Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 11 май куни «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида қайта ташкил этилиши фонида тайинланди.

12 май куни университетнинг 98 йиллиги нишонланганди.