Жамият | 12:20 / 17.05.2016
7143
1 дақиқада ўқилади
Орландо Блум Кэти Перри билан Абрамовичнинг яхтасида сайр қилди
Россиялик бизнесмен Роман Абрамовичнинг яхтасида британиялик актёр Орландо Блум ва америкалик қўшиқчи Кэти Перрини кўришган. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди. Бадавлат руснинг Eclipse кемаси ҳозир Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб турибди.
Нашр хабарига кўра, бу ҳашамдор яхтанинг бир кунлик ижараси 175 минг фунт стерлинг.
Ўта қиммат баҳосига қарамай, Eclipse бортидан машҳурлар ва бадавлатлар аримайди. Блум ва Перри ҳам ўзлари учун Каннда романтик учрашув ташкил қилгани айтилган.