Жаҳон | 16:07 / 19.05.2016
12662
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик учувчи бошқарувидаги юк самолёти Афғонистонда ҳалокатга учраши туфайли қурбон бўлганлар шахсига аниқлик киритилди

18 май кунининг иккинчи ярмида Озарбайжон авиакомпанияси ҳисобланадиган Silk Way’га тегишли Ан-12 русумли юк ташувчи самолёти ҳалокатга учраши натижасида унда бўлган 9 кишидан 7 нафари ҳалок бўлган, 2 нафари омон қолган. Бу ҳақда Озарбайжон Фуқаролик авиацияси маълумотига асосланиб, "Интерфакс" агентлиги хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, самолётда бўлган 2 киши, Украина фуқаролари ҳисобланадиган Андрей Ганжа ва Рамзи Алиев Рамзи айни вақтда шифохонада. Уларнинг аҳволи барқарорлиги айтилган.

Самолёт капитани бўлган ўзбекистонлик Рашид Шайданов, иккинчи учувчи, Озарбайжон фуқароси Алтай Абдуллаев, украиналик техник ходим Руслан Заднипрянец, штурман Назим Асадуллаев, радиооперат Фирдавс Шахвердиев, борт оператори Азар Зулфиев (барчаси озарбайжонлик) ҳалок бўлишган.

Silk Way томонидан ижарага олинган АН-12 18 май куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 14:30да Двайер аэродромидан ҳавога кўтарилганидан кейин Афғонистон ҳудудида ҳалокатга учраган.