Кевин Спейси билан бир кун учун 500 минг евро тўланди
Америка ОИТС тадқиқотлари фондининг хайрия аукционида Ҳолливуд актёри Кевин Спейси билан бир кунни ўтказиш имкони 500 минг еврога сотилди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter хабар берди.
Савдо Франциядаги Мовий Соҳилда ўтказилди.
Спейси билан бир кун имконини қўлга киритган киши "Картали уй" сериалида статист сифатида суратга тушиши мумкин.
Бу сиёсий телешоуда Спейси бош ролни ижро этади.
Хайрия савдоларининг яна бир лоти актёр Эдриен Броудининг сурати бўлди. Тасвирий санъат намунаси 450 минг еврога сотилди.
Бундан аввал Леонардо Ди Каприо ўз уйида бир ҳафталик ҳордиқ чиқариш имконини 300 минг еврога сотгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу пулларни тўлаган киши актёрнинг Палм-Спрингсдаги ҳашаматли уйида бир ҳафта яшаши мумкин. Бу пайтда Ди Каприо уйда бўлмайди.