Путин Россия ташқи қарзини дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан эканини билдирди
Россия президенти Владимир Путин ҳукумат томонидан инқирозга қарши кўрилган чора-тадбирлар эвазига мамлакат ташқи қарзлари дунё бўйича энг паст кўрсаткичларни сақлаб қолганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Алоҳида таъкидлайман, бизнинг иқтисодиётимиз салбий ташқи конъюнктура шароитларида ўз барқарорлигини исботлади. Шу муносабат билан Россия Федерацияси ҳукуматининг инқирозга қарши чора-тадбирлари иқтисодиёт асосий секторининг қўллаб-қувватланиши ҳамда молия бозорининг барқарорлигини таъминлади. Ишсизлик даражасининг паст – 6 фоиздан кам кўрсаткичи, ташқи қарзнинг мўътадил ҳажми – жаҳон бўйича энг кам ташқи қарзлардан бири ва савдо балансининг профицити сақлаб қолинди – 2015 йилда 160 миллиард доллар”, - маълум қилди президент.