Спорт | 21:37 / 21.05.2016
10150
1 дақиқада ўқилади
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Африка давлатларидан бири билан учрашиши мумкин
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнда Тошкентда Африка терма жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз твиттерида маълум қилди.
"Европадаги дўстларимнинг айтишича, 2 июнда Тошкентга Африка терма жамоаларидан бири келиши мумкин. Бу жамоа ФИФА рейтингида Қирғизистондан баландроқ ўринда турибди", деб ёзган Алишер Никимбаев.
Таъкидлаш жоизки, 12 майда Ўзбекистон Қирғизистон билан 2 июнда ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум қилинганди. Бироқ 8 кун ўтиб учрашув бўлмаслиги маълум бўлган.