Спорт | 18:54 / 21.05.2016
5063
1 дақиқада ўқилади

Москванинг "Динамо" жамоаси биринчи марта қуйи дивизионга тушиб кетди

Москванинг "Динамо" футбол клуби, футбол бўйича Россия биринчилигининг сўнгги турида Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасига ўз уйида 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва клуб тарихида биринчи марта қуйи дивизионга тушиб кетди.

Ўйинда голларни Артем Дзюба (59-дақиқа), Александр Кокорин (63) ва Доменико Кришито (90+пенальтидан) киритди.

Москва клуби мусобақа жадвалида 25 очко билан 15-ўринни эгаллади.

Собиқ иттифоқ ва Россиянинг барча чемпионатларида қатнашган "Динамо" футбол жамоаси энг машҳур ва кўплаб унвонларга эга клублардан биридир.

Унинг ҳисобида, 11та СССР чемпионлиги бор. Бундан ташқари, у 6 карра СССР кубоги, бир мартадан Россия кубоги ва СССР суперкубоги соҳиби бўлган.