Жаҳон | 16:22 / 22.05.2016
5295
1 дақиқада ўқилади

Миср президенти EgyptAir ҳалокати бўйича муносабат билдирди

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий  ОАВдан EgyptAir самолётининг Ўрта Ер денгизида қулаб тушиши бўйича турли тахминлардан спекуляция йўлида фойдаланмасликни сўради.

"Айни вақтда барча сценарийларни кўриб чиқиш мумкин. Ҳеч қайси тахминни истисно этиб бўлмайди. Ҳалокат бўйича битта версияни аниқлаштириб олишимиз керак", дея интервью берган ас-Сисий ўғит ишлаб чиқарилувчи заводлардан бирига ташрифи вақтида.

У текширувлар кўп вақтни талаб этишини, лекин ҳақиқат албатта юзага чиқишини билдириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни тонгида Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошириш чоғида EgyptAir авиакомпаниясининг А320 русумли самолёти радарларда йўқолиб қолди. Кейинроқ самолёт Грециянинг Крит оролидан жануброқда қулагани тасдиқланди. Унинг бортида бўлган 66 киши ҳалок бўлган.

Бундан олдинроқ EgyptAir самолёти қурбонларидан бирининг дафн маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.