Жамият | 21:29 / 23.05.2016
4303
1 дақиқада ўқилади
Ёқутистонда жарроҳ WhatsApp орқали ташхис қўйгани бўйича текширув ўтказилмоқда
Саха республикаси прокуратураси (Ёқутистон) Нама тумани шифохонаси ходимига нисбатан текширув бошлаган.
Аниқлик киритилишича, прокуратура тиббиёт муассасасида ходимлардан бирининг қонунчиликни бузиши ҳолати бўйича текширув ўтказган. Маълум қилинишича, шифохонага 2005 йилда туғилган бола келтирилган. Шифокорлар унинг қўли синганини тахмин қилишган ва навбатчиликда бўлган жарроҳни кутишган. Лекин у келмаган.
"Синган қўл" ташхиси ҳамшира шифокорга рентген суратларини WhatsApp мессенжеридан фойдаланиб жўнатиши орқали қўйилган.
Айни вақтда шифохона раҳбарияти текширувда бўлиб турибди.