Ўзбекистон | 18:33 / 23.05.2016
9322
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар ижод саройида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа масъул идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 613 корхона ва ташкилот, муассаса 6500 га яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

– Ярмаркада туманимиздаги 35 корхона ва ташкилот 528 бўш иш ўрни билан иштирок этмоқда, – дейди Яккасарой тумани бандликка кўмаклашиш маркази бош мутахассиси Муаттар Эшбекова. – Тадбирда қатнашаётган тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг микрокредит олиш ҳақидаги мурожаатлари қабул қилинди.  

Тадбир доирасида мутахассислар томонидан фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш борасида суҳбатлар ўтказилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.