Жамият | 15:25 / 24.05.2016
12481
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда нон маҳсулотлари таркиби текширилмоқда

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда сотилаётган нон-булочка маҳсулотлари таркибида канцерогенлар борлиги тўғрисидаги маълумотларни текширмоқда. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб РИА Новости хабар қилди.

“Фан ва атроф-муҳит маркази” нодавлат ташкилоти шу мазмундаги суриштирув натижаларини чоп этгач, вазирлик текширув ўтказишга қарор қилди. Марказ тадқиқотчилари таҳлил учун Ҳиндистоннинг 38 та компанияси, жумладан, йирик тармоқ ресторанлари маҳсулотларидан фойдаланди ҳамда уларнинг таркибида калий бромат ва калий йодад мавжудилигини текширди. 

“84 фоиздан ортиқ намуналар таркибида ушбу бирикмалар борлиги аниқланди. Ҳар куни икки бўлак шундай нон истемол қилиш ошқозон ости бези хасталиги ёки саратонга чалиниш хавфини орттириш учун етарли”, - деди ташкилот директори ўринбосари Чандра Бхушан. 

Иккала бирикма ҳам унга қўшилади. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти улардан фойдаланиш хавфли экани тўғрисида баён қилгач, дунёнинг 40 мамлакати ушбу амалиётни бекор қилди, лекин Ҳиндистонда бундай тақиқ киритилмаган.

“Мен ўз ишчиларимга ушбу вазият тўғрисида ҳисобот бериш туришни топширдим. Ваҳимага асос йўқ. Тез орада биз ҳисоботни эълон қиламиз”, - деди Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Жагат Прадеш. 

Бутун Ҳиндистон нон ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси калий бромат ҳамда калий йодатларни маълум миқдорда қўллаш рухсат этилгани, чегараланган миқдорда ишлатиш “хавфсиз ҳисобланиши ва АҚШ каби ривожланган мамлакатларда кенг фойдаланилиши” тўғрисидаги мурожаатнома билан чиқди. 

Financial Express нашрига кўра, тадқиқотда номлари тилга олинган Britannia Industries, Westlife Development ва Jubilant FoodWorks каби компаниялар акциялари сешанба куни икки фоиздан 10 фоизгача тушиб кетди.