Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди
Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Бу 3D-принтерда босилган дунёдаги биринчи бинодир. Бу нафақат шунчаки бино, балки тўлиқ функционал идора ва персоналга эга бинодир", деб БАА вазирлар маҳкамаси ишлари бўйича вазир Муҳаммад ал-Гаргавийнинг сўзларини келтириб ўтди нашр.
Унинг айтишича, 3D-босма қурилиш вақтини 50-70 фоизга ва меҳнат сарфини 50-80 фоизга қисқартиради.
Шаҳар раҳбариятининг маълум қилишича, янги бинодаги офислар цементнинг махсус аралашмаси қўлланган ҳолда яратилган. Бу аралашманинг ишончлилиги Буюк Британия ва Хитойда синовдан ўтган.
Бир қаватли бу бинонинг майдони 250 квадрат метрни ташкил қилади.
Ёйсимон конструкциянинг яратилиши 17 кунни эгаллади ва 140 минг долларга айланди. Бино лойиҳани амалга оширган Дубай келажак жамғармасининг вақтинчалик қароргоҳи сифатида хизмат қилади.
Британия ОАВ маълумотларига кўра, 203 йилга келиб Дубайда қуриладиган 25 фоиз бинолар 3D-принтерларда босилади.