Жаҳон | 10:27 / 27.05.2016
8710
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон армияси мулла Мансурнинг маъракасига йиғилган "Толибон" вакилларига ҳужум қилди
Афғонистон армияси вертолётлари мамлакат шимоли-ғарбидаги Сарипул вилоятида мулла Ахтар Мансурнинг тарафдорларига ҳаводан зарба берди. Бу вақтда жангарилар марҳум етакчиларини хотирлаш маросими учун йиғилганди.
Ариана-ТВ телеканалининг маҳаллий ҳукуматдаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатишича, 26 май куни кечаси мулла Мансур тарафдорлари Сарипулдаги Сузма Қалъа туманида жойлашган Катта Қалъа қишлоғида йиғилишганди.
Манбанинг маълумотига кўра, бу ҳужум оқибатида "Толибон" ҳаракати дала қўмондонларидан бири мулла Исмоил ҳамда яна бир жангари ҳалок бўлган ва 6 нафар жангари жароҳатланган.