Жаҳон | 15:33 / 27.05.2016
9695
1 дақиқада ўқилади

G7 томонидан Россияга нисбатан узайтирилган санкцияларга Кремль изоҳ берди

“Катта еттилик” давлатларининг раҳбарларининг қарори глобал иқтисодиёт ва халқаро ишлар учун ҳеч қандай ижобий натижа бермайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков гапириб ўтган.

“Биз мазкур қарор дунё глобал иқтисодиётида ижобий моҳият беради, деб ўйламаймиз. Ҳолбуки форумда йиғилишдан мақсад бу муаммоларни ҳал этиш эди”, - деди у.
Песковнинг маълум қилишича, бу масала Москва кун тартибига киритилмаган.