Жаҳон | 10:48 / 27.05.2016
4670
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Миср меҳмонхоналаридаги нарх 10 бараварга пастлагани ҳақида хабар берди

Шарм-аль-Шейх курорт шаҳридаги энг ҳашаматли меҳмонхоналар нархи илк марта қуйилаб кетди, деб хабар бермоқда Британия нашри бўлмиш The Daily Mail. Нашр маълумотларига кўра, Renaissance Hotel’даги нархлар бир кеча учун 23 фунт стерлингга (33,7 доллар) пастлаган. Sunrise Select Diamond Beach Resort 35 фунт стерлинг (51 доллар), Radisson Blu Resort’да эса 18,16 фунт (26,61 доллар)га нархлар тушган.

Газетанинг маълум қилишича, илгари сайёҳлар Шарм-аль-Шейхдаги меҳмонхоналарга бир кеча учун 200 фунт стерлинггача (293 доллар) ҳақ тўлашган.

Сўнгги пайтларда Мисрда иккита йирик авиаҳалокат юз берди. Октябрь ойида Синай ярим оролида Airbus A321 самолёти ҳалокатга учради ва 224 киши қурбон бўлди.
19 май куни париждан Қоҳирага парвоз қилган A320 радарлардан йўқолди ва кейинчалик унинг ҳам ҳалокатга учрагани маълум бўлди. 66 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди.