Жаҳон | 15:27 / 27.05.2016
11395
1 дақиқада ўқилади
Савченко Қримни "Учинчи жаҳон уруши"ни бошлаш орқали қайтариш мумкинлигини айтди
Украиналик учувчи, миллат қаҳрамони Надежда Савченко Қримни қайтариш учун "Учинчи жаҳон урушини бошлашга тўғри келиши" ҳақида айтди. У Украинага қайтиши муносабати билан ташкил қилинган матбуот анжумани вақтида шу ҳақда гапирган.
Бундан олдинроқ у агар зарурат туғилса, Украинага президентлик қилишга тайёрлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Савченко қарийб 2 йиллик асирликдан кейин Россиядан қайтиб келди. У Украинадаги россиялик ҳарбий асирлар Евгений Ерофеев ва Александр Александровга алмаштирилди.