Жамият | 06:15 / 28.05.2016
5117
1 дақиқада ўқилади

Италиялик алиментни пицца билан тўлашга рухсат олди

Италиянинг Падуя шаҳрида яшовчи эркак алиментни пицца билан тўлаш ҳуқуқини олди. Номи айтилмаган бу эркакнинг айтишича, у собиқ рафиқаси билан ажрашгандан кейин кичик қизини сақлаш учун ҳар ой 300 евро бериб туришга келишиб олган.

Бироқ тез орада 50 ёшли эркакда алимент тўлашга пули йўқлиги аниқланган. Шунга қарамай, у профессионал пицца пиширувчи бўлгани сабабли рафиқаси ва қизини бу егулик билан таъминлаб туришга тайёрлигини билдирган.

The Local нашрининг маълум қилишича, италияликнинг собиқ рафиқасини бу таклиф қониқтирмаган ва у қизининг отаси устидан судга ариза берган. Бироқ Падуя суди эркакнинг ёнини олиб, у "қандай истаса, шундай алимент тўлаши" мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган.