Жамият | 18:02 / 30.05.2016
7032
1 дақиқада ўқилади

«Буюк Ипак йўли» туркумидаги маркалар чиқарилди

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекистон почтаси» компанияси тайёрлаган «Буюк Ипак йўли» туркумидаги маркаларни муомалага чиқарди.

Компания сайтида хабар қилинишича, туркум 2та почта маркаси ва 1та почта блокидан иборат.

Почта маркаларида XI-XIX асрларда Буюк Ипак йўлидан ўтган шаҳарлар -"Аёз-қалъа" ва «Арк» қалъалари ҳамда Қаршидаги «Кўк-гумбаз» масжиди тасвирланган.

Почта блокида Буюк Ипак йўли харитаси, почта блоки маркасида — Бухородаги тарихий «Арк» қалъаси тасвирланган.

Маркалар 8000, почта блоки — 5000 ададда нашрдан чиққан.