Иқтисодиёт | 10:10 / 30.05.2016
4127
2 дақиқада ўқилади

Кувайт нефть секторининг ривожланишига 115 миллиард доллар сарфлайди

Кувайт ҳукумати нефть сектори ривожланишига 34 миллиард динар (115 миллиард доллар) ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида вақтинчалик нефть вазири вазифасини бажарувчи вакили Вафа аз-Заабий маълум қилди. 

"Тахминан 30 миллиард (99 миллиард доллар) Кувайтнинг ўзидаги лойиҳаларга сарфланади: улардан 63 фоизи геологик тадқиқот ҳамда қазиш ишларига ва 37 фоизи қайта ишлаш ҳамда нефть-кимё саноати фаолиятига йўналтирилади", - деб келтиради унинг сўзларини КУНА агентлиги.

"Нефть сектори 94 фоиз унга қарам бўлган мамалакат учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга", - таъкидлади у.

Аз-Заабий ҳукуматнинг мақсади 2020 йилга бориб углеводородлар ишлаб чиқариш даражасини суткасига 3 миллион баррелдан 4 миллионгача кўтариш ҳамда 2030 йилга қадар буни сақлаб қолиш.

КУНА шунингдек Kuwait National Petroleum Company (KNPC "Кувайт миллий нефть компанияси") ҳозирги вақтда "Тоза ёқилғи" лойиҳасини кредитлаш бўйича келишувга эришишнинг якуний босқичда эканини хабар қилди. KNPC 6,4 миллиард доллар миқдоридаги хорижий кредитларга мурожаат қилиши кутилмоқда. Кувайт миллий банки ва "Кувайт молиявий уйи" ислом банкидан 1,2 миллиард доллар олган нефтни қайта ишлаш компанияси айни дамда ҳужжатларни текширувдан ўтказмоқда. Европа, корейс ва япон компаниялари кредитор сифатида иштирок этишади. 

Лойиҳа мақсади - ёқилғи, шу жумладан экспортга сафарбар этилувчи дизель, керосин сифатини ошириш учун мавжуд нефтни қайта ишлаш заводларини модернизациялаштириш ҳисобланади.