Жамият | 19:45 / 30.05.2016
9203
2 дақиқада ўқилади

Пасха оролидаги бутлар глобал исиш қурбонига айланиши мумкин

Пасха оролидаги машҳур бутлар инсон фаолияти боғлиқ иқлим ўзгаришларининг илк қурбонларига айланиши мумкин. Бу ҳақда  БМТ экспертлари ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси ва сайёҳлик ҳақидаги навбатдаги маърузаларида маълум қилиб ўтишган.

"Пасха оролидаги баъзи бутлар йўқолиб кетиши мумкин. Айтиш мумкинки, иқлимнинг ўзгариши ЮНЕСКОнинг қўлда ясалган барча объектларига таъсир кўрсатади", - дея маълум қилди ҳисоботнинг бош муаллифи Адам Маркҳэм.  

Маркҳэм ва ЮНЕСКОнинг ўнлаб экспертлари бугунги кунда мавжуд очиқ осмон остидаги меъморчилик обидаларининг иқлимнинг антропоген ўзгаришига, шу билан бирга денгиз сатҳининг кўтарилиши, йиллик ўртача ҳароратнинг ўсиши ҳамда экстремал об-ҳаво таъсирида қандай ўзгаришлар содир бўлишини таҳлил қилиб чиқишди. 

Пасха ороли - Ердаги энг сирли жойлардан бири бўлиб, бу ерда гагант моаи бутлари кўринишидаги кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. ЮНЕСКО тадқиқотчиларининг фикрича, улар тўғри маънода Пасха оролида тўлқинлар кўтарилиши ҳамда соҳилбўйи эрозия кучайиб кетиши натижасида ювилиб кетиши мумкин.

Бутлар глобал исишнинг ягона қурбони эмас, Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали ҳам денгиз сатҳи кўтарилиши ҳамда Аталантикадаги тўфон фаоллигининг ошиши натижасида йўқолиб кетиши мумкин. Тирик табиат объектлари ҳам жабр кўради - масалан, Еллоу миллий парки ва Галапагосс ороллари ҳам табиий талофатлар натижасида зарар кўриши эҳтимолдан холи эмас.