Light | 16:13 / 30.05.2016
14465
4 дақиқада ўқилади

Сармоя киритишга арзийдиган 10та хронограф қўлсоати

Соат коллекционерлари ҳар йили баҳор мавсуми келиши билан Женевада бўлиб ўтадиган анъанавий "ноёб ва муҳим" соатлар кимошди савдосини интизорлик билан кута бошлашади. Бу йилги кимошди савдолар эса, коллекционерларнинг одатдагидан кўпроқ қизиқишини уйғотди, дейиш мумкин. Phillips' махсус савдосида харидорлар эътиборига ҳавола этилган хронографлар 10талигини тақдим этамиз. 

Кимошди савдосида ўтган асрнинг энг қимматбаҳо соатларини ишлаб чиқарган Rolex, Patek Philippe, Breitling ва Omega компанияси маҳсулотлари ўрин олди. 

1. Rolex Split-Seconds Chronograph Ref. 4113; 1.4 миллион долларгача (Phillips) – Ref. 4113 дунёнинг энг қиммат Rolex соати ҳисобланади. У шу пайтгача очиқ кимошди савдосига қўйилмаган, балки пойгачи гуруҳ ва уларнинг ҳайдовчиларига таклиф этилган холос. 1942 йилда ясалган соат бир неча саноқли маҳсулотлардан бири бўлиб, оригинал ҳолати яхши сақлангани билан ҳам қадрлидир. 

2. Patek Philippe Staybrite Stainless Steel Chronograph, Ref. 530; 823,000 доллар (Christie's). – Ушбу ноёб соат бундан аввал кимошди бозорига қўйилмаган бўлиб, шу турдаги соатнинг ягона намунаси ҳам бўлиши мумкин. Қачонлардир Patek Philippe томонидан ишлаб чиқилган катта ўлчамдаги соат 1938 йилга тегишли. У Италиянинг Astrua дўконида сотилган. 

3. Rolex Daytona Ref. 6239 "The Doctor" Ref. 6239; 780,000 долларгача (Phillips) – Daytona соати мотоцикл пойгалари учун мўлжаллаб ишлаб чиқилган бўлиб, у вақтни тезликка айлантира олади. У, шунингдек, юрак уришини ҳисоблаш имконини берувчи пулсометрга ҳам эга. "The Doctor", номи билан ҳам машҳур соат 1966 йилда ишлаб чиқилган. 

4. Patek Philippe "Freccero" Chronograph Ref. 1463; 575,000 долларгача (Phillips) – Patekнинг олтиндан ясалган "dress" моделлари кимошди савдоларида анча қиммат турса ҳам, пўлат қопламали спорт моделлари бошқа кўринади. Ушбу сувга чидамли хронограф соати 1955 йили ишлаб чиқарилган. У, бир пайтлар Freccero & Cia фирмаси томонидан сотилган.

5. Rolex "John Player Special Paul Newman" Daytona Ref. 6241; 308,000 долларгача (Christie's) – Мазкур ноёб Daytonaнинг қора ранги ва олтин жилоли схемаси машҳур актёр ва пойгачи Пол Ньюмен (Paul Newman) ижодига тегишли. 

6. Rolex "Jean-Claude Killy" Dato--Compax Chronograph Ref. 6036; 154,000 долларгача (Sotheby's) – 1955 йили ясалган спорт русумидаги соат хронограф чанғи спорти бўйича 3 карра Олимпия чемпиони француз Jean-Claude Killy шарафига номланган. Машҳур спортчи айни соатни тақиб юрган. 

7. British Military Rolex Submariner Ref. 5513; 123,000 долларгача (Christie's) – 1972 йилга тегишли соат энг кўп нусхада ясалган соатлардан биридир. У жуда ажойиб ҳолатда сақлангани билан ҳам эътиборлидир. Submariner ref. 5513нинг ҳарбий намунаси Британия мудофаа вазирлиги талаблари асосида ишлаб чиқилган. 

8. Italian Navy Issue Panerai Radiomir Ref. 3646; 93,000 долларгача (Christie's) – Rolex компанияси Итальян ҳарбий Radiomir ғаввослар соатининг механизмларини ишлаб чиққан. Шу боисдан унда иккита савдо белгилари номлари қайд этилган. 

9. Omega Speedmaster Ref. 145.012-67 SP; 62,000 долларгача (Phillips) –бу соат Speedmaster соатлари орасида энг ноёб ва камёби ҳисобланади. 

10. The Ex-Jack Brabham Breitling Duograph Ref. 791; 60,000 (Phillips) – Jack Brabham автралиялик пойгачи ва конструктор бўлиб, у 1959, 1960 ва 1966 йилларда Формула 1 мусобақалари ғолиби бўлган. Бундан ташқари, у ўзи ясаган машинада Формула 1 бўйича жаҳон чемпиони бўлган ягона пойгачи ҳамдир.