АҚШ Жаҳон Савдо Ташкилоти қоидаларини бузганликда айбланмоқда
Бразилия, Япония, ЕИ ва ЖСТнинг бошқа аъзолари, АҚШни ташкилотнинг мунозара қоидаларини қўпол равишда бузиш ва агрессив тутишликда айблашмоқда, деб хабар қиляпти Rambler News Service. Америка томонининг жанубий кореялик ҳакам Чан Сон Хвани янги муддатга тайинлашга рози бўлмагани ушбу баёнотга сабаб бўлган.
31 май куни ушбу ҳакамнинг 4 йиллик муддати поёнига етади. Америкаликларнинг фикрича, Чан бир неча маротаба мавҳум қарорлар қабул қилган. АҚШ вакилларига кўра, «апелляция органи — академик институт эмас».
Бироқ, ушбу қарашга қарши бўлганларнинг ишонишича, масалага америкача ёндашув апелляцион органнинг муҳимлиги ва унинг мустақиллигига раҳна солиши, бу ўз навбатида ЖСТ мунозара тизимига салбий таъсир этиши мумкин.
Яқин ойларда, ЖСТ судларида бир нечта муҳим ишлар кўриб чиқилади. Жумладан, Хитой мақоми масаласига ойдинлик киритиладию. У "бозор иқтисодиёти"га эга давлат сифатида эътироф этилса, антидемпинг тортишувларида Пекин имкониятларини кенгайтиради.
Хитой томони, ташкилотга аъзолигининг 15 йиллиги муносабати билан, шу йилнинг декабр ойида ушбу мақомни автоматик равишда олишига умид қилаётган бўлса, АҚШ томони бу мақомни фақатгина Апелляция органи тақдим эта олишини таъкидламоқда.