Жамият | 11:23 / 31.05.2016
9340
1 дақиқада ўқилади

“Алоқабанк”нинг Фарғона вилояти филиали собиқ раҳбари ходимларнинг маоши пулини ўзлаштирди

“Алоқабанк”нинг Фарғона вилоят филиали собиқ раҳбари Марат Чагаев банк ходимлари учун маоши сифатида ажратилган 15 млн. сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириб юборганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Фарғона ҳақиқати” нашри ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 2012 йилда Чагаев ва унинг ёрдамчиси бўлмиш бош бухгалтер ҳамда унинг ўринбосари банк ходимлари маоши учун ажратилган 18 миллион сўм маблағдан 6,8 миллион сўмини ўзлаштириб юборишади.

2015 йилнинг ярим йиллиги учун “Алоқабанк” ходимларига ажратилган 21,6 миллион сўм маблағнинг 10 млн сўми ҳам Чагаевнинг чўнтакларини тўлдиради. Бундан ташқари, Чагаев ўз эҳтиёжларига банкнинг корпоратив пластик картасидан 500 мингдан зиёд пулни сарфлаб юборади. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди уни эгаллаб турган лавозимидан бўшатди ҳамда энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида жаримага тортди.