Иқтисодиёт | 01:04 / 31.05.2016
6132
2 дақиқада ўқилади

Аукционлар тарихида энг қимматбаҳо деб баҳоланган сумка сотилди

Ҳимолай тимсоҳининг терисидан яратилган Birkin сумкаси Ҳонгконгдаги Christie’s ким ошди савдосида нарх бўйича рекорд ўрнатди. Аксессуар 300,1 минг долларга дарҳол сотилди, деб хабар берилади аукцион уйи расмий сайтида. 750 карат оқ тилла фурнитурали бриллиантлар билан йўғрилган сумка аввалига 194–259 минг долларга баҳоланган эди, бироқ натижа кутилганданда зиёда бўлди. Сотувга қўйилган модель 2008 йилда яратилган. Уни устанинг бир ўзи қўл меҳнати орқали тайёрлаган. Уста қор билан қопланган Ҳимолай чўққиларини акс эттириш мақсадида тимсоҳ терисини оққа бўяган. 

Энг қиммат сумка сифатида аввалги рекорд ҳам Birkin’га тегишли бўлиб, у 2016 йилнинг апрель ойида сотилган. Камёб қизил тусли тимсоҳ терисидан ясалган узунлиги 35 сантиметрли «braise» деб номланувчи модель лос-Анжелеслик хусусий харидорга 298 минг долларга сотилган. 

2016 йилнинг январь ойида Baghunter сайти чоп этган маълумотларга мувофиқ, Hermès Birkin сумкаларининг баҳоси сўнгги 30 йил ичида 500 фоизга ошди. Ўртача ҳисобда уларнинг нархи ҳар йили 14,2 фоизга ортиб бормоқда. 
Birkin сумкалари 1984 йилдан бери Францияда ишлаб чиқарилади.