Лавров: Россия Донбассни ташлаб қўймайди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Украинанинг жануби-шарқини ташлаб қўймаслиги ҳамда ҳар томонлама уни қўллаб-қувватлаётгани маълум қилди. Бу ҳақида у «Комсомольская правда» сайтидаги жонли эфирда хабар қилди.
"Биринчидан, биз Украинанинг жануби-шарқини ташлаб қўймаймиз, у ҳақида унутганимизча йўқ, аксинча биз бу минтақани нафақат сиёсий жиҳатдан, балки бошқа томонлардан ҳам қўллаб-қувватлаяпмиз", - таъкидлади вазир.
Лавров Россия Донбассни қайси соҳаларда қўллаётганига алоҳида тўхталди: гуманитар ёрдам, жорий иқтисодий масалалар, шунингдек минтақадаги яшаш тарзига доир муаммолар ечими.
Шу билан бир қаторда у Россия Федерацияси Англия, Франция ва Германия ҳал қилишни зиммасига олган муаммолар ечими билан ҳам шуғулланаётганини қўшимча қилди.
"Биз юқорида қайд этилган барча муаммоларни ҳал қилмоқдамиз ва бундан кейин ҳам ёрдамимизни аямаймиз", - дея таъкидлади Россия ТИВ раҳбари.