Жаҳон | 12:28 / 31.05.2016
4822
1 дақиқада ўқилади
Руминия президенти коммунизм жиноятларини инкор этганларни жазолашни таклиф этди
Руминия давлат раҳбари Клаус Йоханниснинг фикрича, мамлакатда коммунизм жиноятларини рад этганлар учун жазо тайинлашни кўзда тутувчи қонун қабул қилиш зарур, дея хабар қилмоқда Руминия ОАВ.
Румин президенти коммунизмга қарши ҳаракатга бағишланган "Қанот" ёдгорлиги очилиши маросимида шундай баёнот берган.
Йоханниснинг айтишича, сўнгги вақтларда "коммунистик тузум қурбонлари фожиасини рад этувчи ёки уларни маъқулловчи инсонлар пайдо бўлмоқда".
"Биз коммунистик тузумнинг ҳар қандай жиноятини ёқлашни тақиқловчи қонунга муҳтожмиз", — деб Йоханнис сўзларини келтиради mediafax.ro. агентлиги.
Унинг фикрича, тоталитар тузумнинг фожиали оқибатлари унут бўлмагани ва ҳуқуқий давлат принципларига содиқликни фақатгина шу йўл билан исботлаш мумкин.