Жаҳон | 11:55 / 02.06.2016
4912
1 дақиқада ўқилади

Покистонда пўртана туфайли қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди

Покистондаги кучли пўртаналар камида 20 кишини ҳаётдан олиб кетган ва 125 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган.

Бундан олдинги хабарларда 9 кишининг ўлими ва 100га яқин кишининг жабрлангани ҳақида маълум қилинганди.

Ҳудудларда йўллар бузилиб кетмоқда, дарахтлар, симёғочлар, реклама шитлари ва бинолар қуламоқда.

Исломободдаги Беназир Бхутто номидаги аэропортдаги рейслар кечиктирилган.