Жамият | 19:24 / 02.06.2016
4701
1 дақиқада ўқилади
Руминиялик циркчи Севилья аэропортида ўз қайлиғини бўғиб ўлдирди
Испаниянинг Севилья шаҳридаги аэропортда 34 ёшли руминиялик циркчи ўз қайлиғини бўғиб ўлдирди, деб хабар беради El Mundo.
Дастлабки тахминларга кўра, севишганлар ўртасида Италия рейсига кечикиш сабаб низо келиб чиққан.
Баҳс аэропорт тураргоҳидаги машинада авжига чиққан. Ўша ердан миллати румин бўлган 32 ёшли аёлнинг жасади топилган. Жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахс полицияга ўзини топширди.
2015 йилнинг 18 октябрида рейсга кеч қолган британиялик аёл Истанбул аэропортида ўзини ўлдирган.