Жаҳон | 17:22 / 02.06.2016
4979
1 дақиқада ўқилади

Туркия бундестагда арман геноциди тан олингач, Берлиндаги элчисини чақириб олди

Туркиянинг Германиядаги элчиси Ҳусайн Авни Карсиўғли немис парламенти Усмонлилар даврида арманлар геноцид қилинганини кўзда тутувчи резолюцияни қабул қилгач, Анқарага маслаҳатлашув учун чақириб олинди. Бу ҳақда Туркиядаги нашрлар ва Германиядаги Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Шунингдек, Туркия бош вазири Биноли Йилдирим элчининг куннинг иккинчи ярмида чақириб олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

2 июнь куни Бундестагда Туркияда 1915 йили арманлар қирғин қилинганини ифодаловчи арманлар геноциди бўйича резолюция ("1915–1916 йилларда Усмонли салтанатида арманилар ва бошқа христиан камчиликларнинг геноциди хотирасига") қабул қилинди. Унга 630 депутатдан 628 нафари овоз берди, 1 киши қарши чиқди ва яна бир депутат бетараф қолди.

Эндиликда икки мамлакат ўртасига совуқчилик тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Германияда 3,5 млн нафар этник турк истиқомат қилади.