WSJ: Саудия Арабистони нефть қазиб олишга чекловни қўллаб-қувватлаши мумкин
Саудия Арабистони ОПЕК аъзоси бўлган мамлакатлар томонидан жамоавий нефть қазиб олишни чеклаш бўйича битимни қўллаб-қувватлаши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal.
Нашрнинг маълум қилишича, нефть қазиб олишга янги чекловлар киритиш масаласи 2 июнь куни ОПЕКнинг Венадаги мажлисида кўриб чиқилади. Манбага кўра, Саудия Арабистони фақат бир шарт билан бундай чорага ўз розилигини бериши мумкин - ташкилотнинг бир суткада нефть қазиб олиш бўйича энг юқори кўрсаткичи 32,5 миллион баррелга кўтарилади.
WSJ чеклашни қўллаб-қувватлаш Ар-Риёдга ОПЕКнинг ночорроқ аъзолари билан муносабатларни қайта тиклашга имкон беришини қайд қилиб ўтди.
ОПЕК аъзоси бўлган мамлакатлар ҳозирча ишлаб чиқариш чекловларига доир аниқ бир фикрга келишдан йироқлар. Нефть қазиб чиқаришни чеклаш тарафдорлари бўлган мамлакатлар қаторига Нигерия, Қатар, Жазоир ва Венесуэла киради, бироқ БАА агар Эрон уларни қўллаб-қувватламаса, лимитларга қарши чиқиши кутилмоқда.