Технология | 16:27 / 03.06.2016
4008
1 дақиқада ўқилади

Aston Martin ўзининг янги модели номини патентлади


Aston Martin компанияси Европада DBZ номини патентлади. Бу ном остида қандай машина ишлаб чиқарилиши номаълум.

Моделдаги Z ҳарфи британ маркаси билан ҳамкорлик қилувчи Zagato ательесини англатади. Италияликлар ўзларининг махсус версияларини Aston Martin’нинг моделларидан бири, жумладан, DB11 учун тайёрламоқда.

Бу лойиҳага итальян маркасининг иштирок этаётганини моделнинг икки хил – инглиз ҳамда итальян тилларида чиқарилаётганидан ҳам билса бўлади. Қонунга кўра ҳам аризани икки хил Европа тилида — инглизча, французча, немесча, испанча ёки итальянчада бериш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш