Германия ТИВ: Туркия элчиси қачон қайтиши номаълум
Германия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Савсан Чеблининг хабар беришича, вазирликдагилар Туркиянинг Берлиндаги элчиси қачон қайтиб келишидан хабардор эмас.
"Биз кеча шундай маълумот олдик... элчи маслаҳатлашув учун Анқарага қайтарилган. Қачонки у Берлинга қайтиб келса, вазият ойдинлашади ва биз сизга бу ҳақда хабар берамиз", дея вакилнинг сўзларини келтирали РИА Новости.
Чеблининг сўзларига кўра, Германия ТИВ Туркия томонидан билдирилган муносабат кескинлигини қайд этади, аммо вазирликдагилар Туркия билан алоқалар сақланиб қолади деб ҳисоблайди.
Бундестаг депутатлари 2 июнь куни 1915 йилда Усмонлилар империясида арманиларнинг депортация қилинишини геноцид деб тан олиш юзасидан резолюция қабул қилди.
«1915–1916 йилларда Усмонийлар салтанатида арманилар ва бошқа христиан озчиликларнинг геноциди хотирасига» деб аталган ҳужжат қабул қилинишидан кейин Туркия Германиядан элчисини чақириб олди.