Тошкент аквапарклари нархлари маълум қилинди
Жазирама ёз фаслида болалар билан бир қатор катталар ҳам танга ором берувчи сув ҳавзаларида чўмилишни ҳуш кўришади. Бу ҳолатда тоғ ёнбағирига чиқиш учун вақт топа олмаганларга пойтахтда қад ростлаган аквапарклар хизмат қилади. Norma нашри Тошкент шаҳри ва вилоятидаги аквапаркларига кириш нархларини тақдим этди. Нархлар 2016 йилги мавсум ҳолатига кўра сўмда келтирилган.
Пойтахт аквапаркларига боришдан аввал, сув ҳавзаси ҳудудида амал қилиш лозим бўлган қоидалар билан танишиш масадга мувофиқ бўлади:
- кийимда чўмилиш мумкин эмас. Узун сочлар йиғилган бўлиши шарт;
- ҳудудда алкогол ичимликларини истеъмол қилиш тақиқланади;
- аквапарк ичида болалар катталар назорати остида бўлиши керак;
- белгиланган вақт режимини бузиш ва шахсий буюмларни сақловчи сейф калитини йўқотиб қўйиш ҳолатларида жарима солинади;
- ўзи билан озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни олиб кириш кўплаб аквапаркларда тақиқланади (чақалоқлар учун озуқалар бундан истисно).