Жаҳон | 09:37 / 04.06.2016
14603
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Клинтоннинг Трампдан тавофути анча ошди
АҚШ президенти лавозимига номзод демократчи Хиллари Клинтоннинг республикачи номзод Дональд Трампдан фарқи анча ошди. Бундан сўровнома маълумотлари дарак бермоқда.
Сўровномага кўра, АҚШнинг собиқ Давлат котибини ҳозирда 46 фоиз сайловчилар, Нью-йорклик миллиардер Трампни эса 35 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлашга тайёрлар. Сўралганлардан 19 фоизи на Клинтонга, на Трампга овоз беришга тайёр эмасликларини билдирганлар.
АҚШ президенти сайловлари 8 ноябрда бўлиб ўтади. Июлда демократлар ва республикачилар миллий конвентлар ўтказишади, уларнинг якунларига кўра партиялардан президент лавозимига номзодлар танланади.