Спорт | 14:32 / 07.06.2016
5634
1 дақиқада ўқилади

2018 йилги қишки Олимпиада ва Паралимпия ўйинларининг тимсоллари тасдиқланди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ижроий қўмитаси 2018 йили Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпиада ва Паралимпия ўйинларининг тимсолларини тасдиқлади

ХОҚнинг расмий сайтида маълум қилинишича, Олимпиада ўйинларининг тимсоли сифатида ташкилотчилар Soohorang номли оқ йўлбарсни танлашган. Оқ йўлбарс Корея мифологиясида ишонч, куч ва ҳимоя рамзи ҳисобланади. Оқ ранг эса оппоқ қор ва муз билан боғлиқ. 

Паралимпия ўйинларининг тимсоли этиб Bandabi номли Ҳимолай айиғи танланди. 

Пхенчхан Олимпиада ўйинлари 9-25 февраль кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 9-18 март кунлари ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш