Ноқонуний ароқ ишлаб чиқарувчиси ашёвий далиллар билан қўлга олинди
Бозорда савдо қилаётган Вафобекнинг ёнига келган харидор тўй қилаётганлигини, тўйга ароқ тайёрлаб беришини, уни шу иш билан шуғулланади, деб эшитганини, тўйга 200 дона ароқ керак эканлигини айтади. Вафобек унга икки кунда 200 та ароқ тайёрлаб беришини айтиб, манзилни тушунтиради. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.
Икки кундан кейин Вафобек харидор йигитга қўнғироқ қилиб, буюртмаси тайёр эканлигини, ҳар бир ароқни 4000 сўмдан ҳисоблаб, пулини олиб келиши мумкинлигини айтади.
Фарҳод Вафобекка айтилган пулни тутқазади. Бироқ бу савдо охирига етмайди. Вафобек ўз уйида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.
Суд томонидан Вафобек Ёқубов 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиб, ундан олиб қўйилган ашёвий далиллар эса қонуний тартибда йўқ қилинди.