Жамият | 07:58 / 08.06.2016
4177
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк кўчаларидан бирига вақтинчалик Муҳаммад Али номи берилди

Нью-Йорк раҳбарияти шаҳар кўчаларидан бирини вақтинчалик афсонавий боксчи Муҳаммад Али номи билан ўзгартирди. Али 3 июнда 74 ёшида вафот этди.

"Бугун биз шаҳримиз марказида буюк инсонга ҳурмат бажо келтирмоқдамиз. У шаҳар кўчаларидан бири унинг номи билан аталишига муносибдир", деб Нью-Йорк мэри Билл де Блазио айтган сўзларни келтириб ўтди The Telegraph нашри.

Кўча шаҳар кенгаши маъқуллагандан ва мэр томонидан тегишли қарор имзолангандан кейин доимий асосда ўзгартирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш